Тошкентда яна бир серқатнов кўча 10 кунга ёпилади
Жамият
−
06 Ноябрь 2021
6166Эртага, 7 ноябрдан бошлаб 10 кун муддатга Тошкент шаҳрининг серқатнов кўчаларидан бири ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Аҳмад Дониш кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Нурафшон кўчасигача бўлган оралиғидаги икки томонлама йўлнинг бир томони 7 ноябрдан 17 ноябргача қисман ёпилади.
“Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 ноябрдан 4 кун муддатга пойтахтнинг Чилонзор туманидаги М.Ғафуров кўчасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь