Тошкентда яна бир серқатнов кўча 10 кунга ёпилади

Local

image

Эртага, 7 ноябрдан бошлаб 10 кун муддатга Тошкент шаҳрининг серқатнов кўчаларидан бири ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Аҳмад Дониш кўчасининг Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Нурафшон кўчасигача бўлган оралиғидаги икки томонлама йўлнинг бир томони 7 ноябрдан 17 ноябргача қисман ёпилади.

“Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 ноябрдан 4 кун муддатга пойтахтнинг Чилонзор туманидаги М.Ғафуров кўчасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланди.


Tags

Rate Count

117

Rating

3

Rate this article

Share with your friends