Тошкентнинг айрим ҳудудларда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади

Local

image

“Тошиссиққуввати” ДУК хабар беришича, Мирзо Улуғбек тумани Қорасув-3 мавзеси, Мингбулоқ кўчасига асфальт ётқизиш ишлари олиб борилиши муносабати билан мазкур йўл остидан ўтган магистраль иссиқлик тармоқлари ҳам янгиланмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

 Шу муносабат билан 27 мартдан 29 март соат 19:00 га қадар қуйида келтирилган манзилларда иссиқлик энергияси таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:

  • Қорасув-1,2,3,4 мавзеларида;
  • Дўрмон йўли кўчасида;
  • БУЗ-2 мавзесида;
  • Феруза мавзесида;
  • Феруза кўчасида;
  • Мирзо Улуғбек кўчасида.

Маълум қилинишича, ушбу манзиллар иссиқ сув таъминотидан узилмайди.


Tags

Rate Count

61

Rating

3

Rate this article

Share with your friends