Тошкентнинг Амир Темур кўчасидаги пиёдалар ўтиш йўли энди янада хавфсизмиш

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан пойтахтнинг Амир Темур кўчасидаги пиёдалар ўтиш йўлаги энди янада хавфсиз бўлгани хабар қилинмоқда. 

Қайд этилишича, Амир Темур кўчасининг Молия институти олдидаги пиёдалар ўтиш жойи янги кўринишга эга бўлган. 

Ушбу пиёдалар ўтиш жойига янги конструкция ўрнатилган. 

“Унга милтилловчи сариқ ишорали светофор, тунда аниқ кўриниши учун ёруғлик диодли йўл белгилари ўрнатилди. Шунингдек, пиёдалар ўтиш жойининг ёритилишини кучайтириш учун қўшимча чироқлар жойлаштирилди.

Маълумот учун,  бундай конструкция республикамизда ҳусусан, Тошкент шаҳрида илк бор  татбиқ этилмоқда. Мазкур қулайлик ҳудудда ҳаракат хавфсизлиги фаолиятини яхшилашга хизмат қилади”, дейилади хабарда.

Бу конструкция Тошкентда энди қўлланилаётгандир, аммо хориж амалиётида аллақачон бундай арзон ва натижасиз конструкциялардан қутулиш ишлари бошланган. Боиси бу конструкциялар одамлар ҳаётини сақлашда у қадар катта хизмат кўрсатаётгани йўқ, айниқса, хавфли йўлларда. 

Тошкентнинг Амир Темур кўчаси – Олой бозоридан то Юнусобод тумани ҳокимияти жойлашган ҳудудгача пойтахтдаги энг хавфли ва кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари қайд этиладиган йўллардан бири саналади. QALAMPIR.UZ мазкур йўл шаҳарнинг энг серқатнов ва тезлик билан ҳаракатланадиган қисми, катта автомобиль йўлларидан бири эканини инобатга олиб икки йилдан буён расмийларга бу ҳудудларда ер усти пиёдалар ўтиш йўлини қуриш ёки жаҳон амалиётида қўлланилаётган 3D пиёдалар ўтиш йўлакларини жорий этиш таклифини билдириб келади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Пиёдалар ўтиш йўли Амир Темур кўчаси

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг