Тошкентнинг 4 туманида иссиқ сув ўчирилди

Жамият

image

Бугун, 24 март куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Олмазор, Чилонзор ва Юнусобод туманларида иссиқ сув ўчирилди. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар қилди.

Қайд этилишича, шу куни иссиқлик тармоқларининг максимал ҳароратга чидамлилиги синовдан ўтказилади. Шу муносабат билан соат 9:00 дан 18:00 гача қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:

Шайхонтоҳур тумани

  • Навоий, Беруний, Ислом Каримов, Самарқанд Дарвоза, Абай, Абдулла Қодирий, Чорсу, Гулобод кўчалари;
  • Чорсу, Қоратош мавзелари;
  • Марказ 10, 11, 13, 14 даҳалари.

Олмазор тумани

  • Олмазор, Кичик ҳалқа йўли, Маннон Уйғур, Қорақамиш, Ҳувайдо кўчалари;
  • Олмазор мавзеси;
  • Қорақамиш 2/1, 2/2, Марказ-26, 27, 28 даҳалари.

Чилонзор тумани

  • Бунёдкор, Пахтакор, Фурқат, Бешёғоч, Талабалар, Нурафшон, Зиё, Шифонур кўчалари;
  • Бешёғоч мавзеси;
  • Б-1, Б-2, Б-3 даҳалар.

Юнусобод тумани

  • Аҳмад Дониш, Шаҳристон, Янги Юнусобод, Юнусота кўчалари, Жума масжиди;
  • 2−19, Янги шаҳар, Деҳқонобод, Соҳибкор, Уч Қаҳрамон, Мойқўрғон, Қулоқтепа мавзелари.

Огоҳлантирилишича, максимал ҳароратдаги синовлар давомида қувур тизимларига юкнинг қисқа муддатли ошиши, иссиқ сув йўллар ва тротуарларга чиқиб кетиши мумкин.

“Ҳайдовчилар, пиёдалар, маъмурий бинолардан фойдаланувчилар ва тураржой бинолари аҳолисидан эҳтиёткорликка риоя этиш сўралади. Барча носозликлар ҳақида қуйидаги телефон рақамига хабар бериш мумкин: 78 129 01 85”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг