Тошкентнинг 4 тумани аҳолиси 2 кун сувсиз қолади
Жамият
−
17 Апрель 2023
9910Пойтахт Тошкентнинг Сергели, Янгиҳаёт, Яккасарой, Миробод туманларида бугун 17 апрелдан 19 апрель соат 9:00 гача ичимлик суви таъминоти тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Бунга Яккасарой ва Сергели туманларидан ўтувчи Бобур кўчасидаги кўприкнинг таъмирланиш жараёнида ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказиш ишлари амалга оширилиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Қуйида ичимлик суви таъминоти ўчириладиган ҳудудлар рўйхати:
Сергели туманининг “Жун”, “Нўғойқўрғон”, “Қубайтепа”, “Юқори Дархон”, “Қут Барака”, “Суғдиёна”, “Қумариқ”, “Олтин Водий”, “Учувчилар” ва “Бунёдобод” маҳаллаларида;
Янгиҳаёт туманининг “Виқор”, “Ал-Фарғоний”, “Чорбоғ”, “Йўлдош”, “Янги Чоштепа”, “Чоштепа”, “Чортоқ”, “Иқбол”, “Файзли” ва “Тошкент” маҳаллаларида;
Яккасарой туманининг “Бошлиқ”, “Қушбеги” маҳаллаларида ва Бошлиқ 4-тор, Бобур, Нукус, Абдулла Қаҳҳор кўчаларида.
Миробод туманининг “Темирйўлчилар”, “Заминобод”, “Биродарлик” маҳаллаларида.
“Ичимлик суви тўхтатилган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь