Тошкентнинг 3 туманида газ ўчирилиши айтилди
Жамият
−
27 Март 2023
7477Бугун, 27 март куни пойтахт Тошкентнинг Юнусобод ва Олмазор туманларида ҳамда эртага, 28 март куни Сергелининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун соат 10:00 дан 18:00 га қадар Юнусобод туманининг Ҳасанбой ҳудуди КХАЙ, Исломобод, Аҳроробод кўчаларидаги ҳамда Қолоқтепа мозори ёнидаги жами 5 та манзилнинг чегара ҳудудларига ўрнатилган газ ҳисоблагичларни давлат қиёслов кўригидан ўтказиш ишлари режалаштирилган.
Шу сабабли қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида:
“Ҳасанбой”;
“Исломобод”;
“Шарқ ҳақиқати”;
“Катта Ҳасанбой” маҳаллаларидаги жами 4 600 та уй хўжаликларида;
105 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шунингдек, бугун, 27 март куни таъмирлаш ишлари сабабли Олмазор туманининг “Қизғалдоқ” маҳалласида жойлашган, кўп қаватли уйлар ёнидан ўтган ер усти ўрта босимли газ қувурларига газ ҳисоблагич (узел) ўрнатиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Шу сабабли бугун 11:00 дан 17:30 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида:
“Қизғалдоқ” маҳалласининг 2-9 мавзесида жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 195 та аҳоли хонадонларида;
Намунали кўп қаватли уйлардаги 8 та, 3-қаватли уйлардаги жами 600 та аҳоли хонадонларида;
9 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Бундан ташқари, таъмирлаш ишлари сабабли эртага, 28 март куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Сергели туманининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Айтилишича, туманнинг “Хонабод” маҳалласи, Қурувчилар мавзесида жойлашган маҳаллий МЧЖ объектида юқори босимли газ қувурини айни ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Шу сабабли:
Қурувчилар мавзесида жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 1 456 та аҳоли хонадонларида ва 12 та уй хўжаликларида;
12 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
“Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь