Тошкентнинг учта тумани ҳокимини ДХХ текширади

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдувалиев, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкат Иргашев ва Учтепа тумани ҳокими Фарход Абдуллаев лавозимидан озод этилди ва ҳоким вазифасини бажарувчиси лавозимига туширилди. Бу ҳақда бугун, 16 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди.

ДХХ ва Бош прокуратурага уларнинг фаолиятини ўрганиш топширилди.

Гап шундаки, бугун қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан йиғилиш ўтказилмоқда. Унда вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун шундай қарор қабул қилинган.

"Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман", деди давлат раҳбари.

Юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидланди. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал ушбу йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам ишдан олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made