Тошкентнинг 19 та метро бекатидаги кассалар ёпилади

Жамият

image

Тошкент метрополитенининг 19 та метро бекатларидаги кассалар ёпилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” DUK хабар берди.

Маълум қилинишича, жами 19 та метро бекатларидаги кассалар ёпилиши режалаштирилган бўлиб жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошлаб кетма-кетликда ўз фаолиятини тўхтатади ҳамда кассалар ўрнига бир марталик ҚР-чипта берувчи инфокиоскалар ўрнатилиши белгиланган.

Шунингдек, Тошкент метрополитенида электрон тўлов тизимлари босқичма-босқич кенгайтирилиб, ҳозирда йўловчилар учун:

• банк карталари орқали тўлов,

• транспорт карталари орқали тўлов,

• юзни таниб олиш (Face ID),

• кафт орқали тўлов (Palm pay),

• мобил иловалар орқали тўлов

каби 10 дан ортиқ замонавий ва қулай тўлов усулларидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд.

“Тошкент метрополитени йўловчиларга қулай, тезкор ва замонавий хизмат кўрсатишни устувор вазифа деб билади ҳамда бу борадаги ишлар изчил давом эттирилади”, дейилади хабарда.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент метро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг