Оздирувчи воситалардан эҳтиёт бўлинг! Тошкентга тақиқланган чой олиб кираётганлар устидан жиноят иши очилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятидаги божхона постида таркибида тақиқланган моддани сақлайдиган 1,3 тонна оздирувчи чой, қаҳва ҳамда капсулалар фош қилинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, “Келес” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости, Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда Марказий божхона лабораторияси ходимлари томонидан таркибида сибутрамин номли кучли таъсир қилувчи модда бўлган йирик миқдордаги чой ва қаҳваларни олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинган.

Тошкент шаҳридаги МЧЖлардан бирининг номига келтирилган товарларни божхона кўригидан ўтказиш давомида улар орасидаги 4 хил турда қадоқланган, оғирлиги эса 1 тонна 313 килограммдан зиёд бўлган оздирувчи чой ва қаҳвалар, капсулалар божхона ходимларининг диққатини тортган ва экспертизадан ўтказиш учун Марказий божхона лабораториясига тақдим қилинган.

Олиб борилган экспертиза таҳлилларидан сўнг мазкур маҳсулотлар таркибида сибутрамин моддаси мавжудлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Таъкидлаш мумкинки, семизликни даволашда қўлланиладиган "Сибутрамин" кучли таъсир қилувчи модда бўлиб, юрак-қон томир ва асаб тизимига жиддий ножўя таъсирлари ва хавфлари мавжуд. Шу сабабли дунёнинг кўплаб давлатларида мазкур модда муомаласи чекланган. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам жорий йилнинг 6 январидан эътиборан "Сибутрамин" кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган бўлиб, унинг ҳаттоки ярим грамми ҳам жиноий ҳаракатни таснифлашда кўп миқдор деб ҳисобланади.

QALAMPIR.UZ ушбу модданинг қанчалик зарарли экани ва оздирувчи ичимликларнинг ножўя таъсирлари, қолаверса, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида махсус кўрсатув тайёрлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона сибутрамин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг