Тошкентга кетаётган Cobalt’дан катта миқдорда “гашиш” топилди
3-саҳифа
−
11:40 2265 1 дақиқа
Андижон-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган Cobalt’даги йўловчида 1 кг “гашиш” борлиги аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, машина Бўстон туманида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида транспорт воситаси рўйхатида йўловчи сифатида кетаётган, Пахтаобод туманида яшовчи шахснинг ёнидан оғирлиги 1 кг га яқин бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.Фуқаро уни сотиш мақсадида сақлаб келаётгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бўстон туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 25-273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-февраль ойларида наркотикларни ўтказиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи 22 та уюшган наркожиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилгани ҳақида хабар берилганди.