Тошкентга келган беморни вилоят CCБ бошлиғининг ўзи олиб кетади – Мирзиёев

Жамият 9485
image

Хабарингиз бор, айни вақтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида касалликларни олдини олиш ва патронаж хизмати кўрсатиш борасида мутлақо янги тизим яратиш бўйича видеоселектор бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда вазирликлар раҳбарлари, қўмиталар, вилоятлар ҳокимликлари соҳага мутасаддилар иштирок этяпти. Бу ҳақда йиғилишда иштирок этаётган QALAMPIR.UZ Бош муҳаррири хабар берди. 

Унга кўра, йиғилишда давлат раҳбари беморларнинг Тошкентга қатнаб овора бўлишларига эътибор қаратди.

“Яқинда шундай тизим яратамиз. Тошкентга келган беморларни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи келиб, қайтариб олиб кетади. Чунки, ҳар бир вилоятда шароитлар яратяпмиз. Пойтахтдан мутахассислар бориб жойларда ўқитишяпти. Энди беморларнинг овора бўлишларига чек қўйишимиз керак. Соғлиқни сақлаш вазири белгилаб берган ҳолатлардан ташқари касалликларни Тошкентга келмасдан вилоятларнинг ўзида даволашни амалга оширишимиз зарур. Албатта, шошилинч ҳолатлар, мураккаб операциялар бундан мустасно”, деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент ушбу йиғилишда ихтисослашган тиббиёт муассасалари бўйича талаб қўйганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 439
Рейтинг: 2.9
t
×