Шавкат Мирзиёев: “Дунёқараши ўзгармаган раҳбарлар ишдан олинади”
Жамият
−
01 Апрель 2021
8942Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда.
Давлат раҳбари соҳадаги ислоҳотларни суст кетаётганини танқид қилди.
“Соҳада ислоҳотларни амалга ошириш керак. Масалани ичига кирмаган, дунёқараши ўзгармаган, саволларга жавоб бера олмаган соҳа ва ҳудуд раҳбарлари ишдан олинади”, деди Президент.
Видеоселектор йиғилишида тиббиёт соҳасида ҳам “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтари каби масалани ичига кириб, мунтазам шуғулланилмаса, ислоҳотлар натижаси сезилмаслиги ҳам таъкидланди.
“Шунинг учун, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, ҳудудий тиббиёт бўлинмалари раҳбарлари бир ҳафта муддатда апрель ойида ва йил якунигача қиладиган ишлари бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, аниқ режалари билан халққа мурожаат қилади ва тизимда ўзгариш қилишга ваъда беради”, деди Президент Мирзиёев.
LiveБарчаси