Тошкентга келаётган самолётда жанжал кўтарган россиялик жазоланди

Жамият 28602
image

Жорий йилнинг 17 апрель куни “Москва-Тошкент” рейси билан учиб келаётган эркак самолёт бортида фуқаролар тинчлигини бузиб, экипаж аъзоларини ҳақоратлади.

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Матбуот хизматининг маълум қилишича, “Москва-Тошкент” рейси билан учиб келган РФ фуқароси, А.Л. ҳаво кемаси бортида бўла туриб, маст холда йўловчи фуқаролар тинчлигини бузиб, самолёт экипажини уятли сўзлар билан хақорат қилиб майда безорилик содир этган.

Шунинг учун, Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ҲПБ катта инспектори Х.М.Алимбаев томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси билан хужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур иш материаллари Жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳри Сирғали тумани суди томонидан кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан жарима белгиланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1789
Рейтинг: 3
Теглар
t
×