Тошкентдан учта вилоятга янги автобус қатновлари йўлга қўйилади
Local
−
16 August 2024 10768 1 minute
Тошкент шаҳридан Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларига янги автобус қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Uzautotrans Service” корхонаси жорий йилнинг 17 август кунидан Тошкент – Шаҳрисабз – Китоб, Тошкент – Янгиер йўналишида, 22 августдан Тошкент – Қарши – Косон, Тошкент – Ғузор – Қамаши йўналишида, 23 август кунидан эса Тошкент – Бойсун йўналишида мунтазам автобус қатновларини амалга оширишни бошлайди.
Қатнов жадвали ва чипта нархлари билан Тошкент автовокзали ҳамда “Uzautotrans Service” корхонасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида танишиш мумкин. Шунингдек, йўловчилар бориш ва қайтиш чипталари электрон тарзда avtoticket.uz сайти ҳамда AT, UzBUS мобил иловалари орқали сотиб олади.
Live
All