Тошкентдан Остонага кўтарилган самолёт 45 дақиқа ўтиб ортга қайтди
Жамият
−
19 Июнь
25822Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридан Қозоғистоннинг Остона шаҳрига парвозни амалга ошираётган самолёт 45 дақиқа ўтар-ўтмас ортга қайтгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Унга кўра, Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортидан бугун, 19 июнь куни Тошкент-Остона йўналиши бўйлаб учиши керак бўлган HY-721 йўловчи рейси герметик бузилиш сабаб, яъни самолёт юк бўлими эшикларининг ёпилмай қолгани ортидан парвозни тугатмай, Тошкентга қайтишга мажбур бўлган.
Flightradar маълумотларига кўра, А320 русумли самолётнинг парвози 2 соат, 13:45 дан 15:45 гача давом этиши керак бўлган, аммо самолёт эшиклар ёпилмай қолгани туфайли Тошкент шаҳрига қайтишга мажбур бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июнь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Тошкент – Истанбул йўналиши бўйича соат 7:40 да йўлга чиқиши керак бўлган самолёти ҳам эшиги ёпилмай қолгани учун 5 соат кечикиб учган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь