Тошкентдан Гулистонга кириш йўли ўзгарди

Жамият

image

Карантин чекловлари вақтида Гулистон шаҳрига кирувчи транспорт воситалари оқими кўпайиб кетиши натижасида шаҳарга олиб кирувчи ва чиқувчи йўл ўтказгич кўприкка олиб чиқиш қисмида транспорт воситаларини тирбандлиги кузатилмоқда.

Бу тинбандлик эса ўз навбатида Тошкент-Термиз йўналишида ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга ноқулайлик уғдиряпти.

Шу сабабли вилоят Махсус комиссиясининг қарорига асосан 2020 йил 29 июл куни соат 17:00 дан бошлаб Тошкент-Гулистон М-34 йўлининг Гулистон шаҳрига кириш, яъни йўл ўтказгич кўприк олдидан транспорт воситалари учун тўлиқ ёпилади. 

Гулистон шаҳрига транспорт воситасида фақатгина Мирзаобод тумани Фарғона йўли кўчаси (мол бозор) 4Р-18А ва 4Р28А автомобиль йўллари орқали кириб келади.

1


Мақола муаллифи

Теглар

йўл Тошкент-Гулистон

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made