Тошкентдан Дубайга учган самолёт фавқулодда Эронга қўнди

Жамият

image

Бугун, 27 октябрь куни Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкентдан Дубайга учган самолёт авариявий вазият сабаб фавқулодда Эронга қўнди. Бу ҳақда “Новости Ташкентского Неба” Telegram канали хабар берди.

Авиакомпаниянинг FZ-1942 йўловчи рейсини амалга ошираётган Boeing 737-8KN самолёти Эрон ҳудудидан учиб ўтаётганида 36 000 фут баландликда оператор бортда авария ҳолати юзага келганини англатувчи squawk 7700 сигналини берган.

Экипаж белгиланган манзилга яқин аэропорт – Эроннинг Шероз шаҳридаги халқаро аэропортга қўнишга қарор қилган ва самолёт соат 07:36 да мувафаққиятли қўндирилган.

Авиакомпания вакилининг QALAMPIR.UZ'га маълум қилишича, фавқулодда қўнишга авария эмас, йўловчилардан бирининг тоби қочгани сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1088

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг