Тошкентдан Андижонга поезд қатнови вақтинча тўхтатилди
Local
−
05 May 2022 10236 1 minute
Бугун, 5 май куни Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 60/59-сонли ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча, яъни бир кунга тўхтатилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар берди.
Йўловчиларга харид қилинган чипталари 100 фоиз микдорда қайтариб берилади.
Шунингдек, водий вилоятларида ҳаракатланадиган электропоездлар ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади.
Компания хабарига кўра, Фарғона водийсида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилганлиги боис, поездлар ҳаракати ҳамда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шундай чоралар кўрилган.