Тошкентдаги ЙТҲда Korzinka.uz автофургони ёниб кетди

3-саҳифа

image

Тошкентда Korzinka.uz супермаркетлар тармоғига тегишли автофургон ва енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Натижа икки автомобиль ҳам ёниб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда. 

Ҳодиса бугун, 18 ноябрь куни тахминан соат 09:30 да Сергели тумани Кичик халқа автомобиль йўли ва Қумариқ кўчаси кесишмасида содир бўлган.  

Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси 39 ёшли Ҳамидулла М. светофорнинг рухсат берувчи белгисига чорраҳага чиққанида, автомобилни ишончнома асосида бошқариб борган ва светофорнинг сариқ чироғига ҳаракатланган 49 ёшли Олимжон Д.нинг Matiz русумли автомобилига тўқнашган. Шундан сўнг Ҳамидулла М. бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган 22 ёшли Никита С. бошқарувидаги ШК “Anglesey Food”га тегишли бўлган ISUZI NQR 71PL русумли автофургонга тўқнашган. 

Тўқнашувда зарба газ баллонига тўғри келганлиги сабабли, ёнғин юзага келган.

Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

239

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг