Тошкентдаги ёғингарчилик ҳаво сифатини яхшилай олмади

Жамият

image

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ёғингарчиликлар атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддалар концентрациясининг камайишига ва ҳаво сифати кўрсаткичларининг яхшиланишига таъсир қилмади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Унга кўра, ёғингарчиликлар, одатда, ҳаводаги чанг ва майда дисперс заррачалар PM2,5 ва PM10 миқдорини ювиб тушириш орқали камайтиришга хизмат қилади. Бироқ Ўзгидромет кузатув станциялари маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда атмосфера ҳавосида майда дисперс заррачалар концентрациясида пасайиш кузатилмаган.

Шунингдек, туман даврида ва ёмғирдан сўнг PM2,5 концентрациясининг ошиши кенг тарқалган ҳолат ҳисобланиши ва ёмғир визуал жиҳатдан ҳавони “тозаловчи” омил сифатида қабул қилинса-да, атмосферадаги ҳақиқий жараёнлар анча мураккаблиги айтилган.

“Туман шунчаки намлик эмас, балки майда сув томчилари мажмуаси бўлиб, уларда чанг ва қоракул заррачалари тўпланади, шунингдек, иккиламчи аэрозоллар шаклланади. Туман шароитида, одатда, шамол суст бўлади, ҳаво айланиши чекланади ва ҳарорат инверсияси кузатилади”, дейилади хабарда.

Ушбу омиллар ифлослантирувчи моддаларнинг атмосферанинг ерга яқин қатламида ушланиб қолишига сабаб бўлади, бу эса PM2,5 концентрациясининг ошишига олиб келади” деб қўшимча қилган. 

Ўзгидромет вазият мониторинг қилинаётгани ва қўшимча ахборот яна тақдим этилишини айтган.

IQAir порталининг 3 март куни тақдим этган маълумотларига кўра, Тошкент дунё бўйича ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рейтингида 9-ўринни эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёғингарчилик ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг