Тошкентдаги яна бир йўл вақтинча ёпилади

Жамият

image

Қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан эртага, 25 июнь соат 00:00 дан Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоҳ кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Йўлнинг ёпиладиган қисми: Темур Малик-Паркент-Маҳтумқули кўчалари айланма ҳаракатидан , ТХАЙ-Оҳангарон шоҳ кўчалари айланма ҳаракатигача бўлган қисми. 

Ишларни бажариш муддати жорий йилнинг 25 июнь соат 24:00 дан 1 июль кунига қадар давом этади.

“Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиб, Бектемир шоҳ кўчаси, Фарғона йўли кўчаси, Маҳтумқули кўчаси, ва Янги Ўзбекистон кўчаларидан ҳаракатланишлари тавсия этилади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Оҳангарон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг