Тошкентдаги яна бир кўча вақтинча ёпилди
Жамият
−
20 Май
2075Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги кўча қурилиш-монтаж ишлари сабабли вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманида олиб бориладиган қурилиш-монтаж ишлари сабабли Зиёлилар кўчасининг Дўрмон йўли кўчаси кесишмасидан Қаландар кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми бугун, 20 май соат 14:00 дан эртага 21 май соат 09:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилган.
Кўрсатилган давр мобайнида муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида “Талабалар фестивали” ўтказилиши муносабати билан Олмазор туманининг Фаробий кўчаси Университет кўчаси кесишмасидан Талабалар кўчаси кесишмасигача бўлган йўл вақтинчлалик ёпилиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси