Тошкентдаги уйда ёнғин чиқди
Жамият
−
02 Январь
7551Тошкент вилоятидаги уйлардан бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Жорий йилнинг 1 январь куни соат 18:18 да Тошкент тумани, “Олтинтепа” маҳалласи Забардаст-5 кўчасида жойлашган 11-уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Экипажлар соат 18:21да етиб борган. Ёнғин 70 кв.м майдонга тарқалган.
Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 18:45да ўраб олиниб, соат 19:25да ўчирилган. Хонадоннинг 150 кв.м. майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатидан ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар йўқ, уйнинг том қисми ва ромлари бутун қолган.
"Ҳозирги вақтда ёнғин оқибатларини бартараф қилиш мақсадида маҳалла аҳолиси, қўни-қўшнилар томонидан ҳашар ишлари ўтказилмоқда", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Пискент туманида паррандачилик фермаси ёниб кетганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь