Тошкентдаги учта автобус йўналишига ўзгартириш киритилди

Жамият 6590
image

Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи 50-, 109А- ва 86-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати ва жадваллари сонига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилди.

Ўзгаришларга мувофиқ, “5-Автобус саройи” филиалига бириктирилган 50-сонли “Юнусобод мавзеси 9-даҳа - М.Юсуф кўчаси” автобус йўналишининг ҳаракати дўрмон йўли кўчасидан Т.Малик, Бинокор, Миллий боғ кўчалари орқали “Чингелди маҳалласи” бекатигача ташкил этилиб, йўналиш 50-сонли “Юнусобод мавзеси 9-даҳа - Чингелди маҳалласи” автобус йўналиши деб номланган ва йўналишдаги жадваллар сони ҳафтанинг барча кунларига 5(+1) та этиб белгиланган.

“8-Автобус саройи” филиалига бириктирилган 109А-сонли “Чиқурсой темир йўл станцияси - Чорсу метроси” автобус йўналишининг тўғри йўналишдаги ҳаракати Қорасарой, А.Қодирий, Зарқайнар кўчалари орқали “Чорсу метроси” бекатигача ташкил этилиб, қайтиш йўналиши ўзгартиришсиз қолдирилган.

“12-Автобус саройи” филиалига бириктирилган 86-сонли “Сергели мавзеси 12-даҳа - Чилонзор буюм бозори” автобус йўналишининг иш тартиби соат 5:30 дан 21:00 гача, йўналишдаги жадваллар сони шанба ва якшанба кунларига 4(+2) тадан этиб белгиланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 184
Рейтинг: 3
Теглар
t
×