Тошкентдаги цех ва дўконда ёнғин содир бўлди
Жамият
−
09 Апрель 2021
4421Тошкент шаҳри Чилонзор тумани “Навбаҳор” кўчасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бугун, 9 апрель куни соат 18:49 да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани “Навбаҳор” кўчаси “Чархи Комолон” МФЙ ҳудудидаги озиқ-овқат дўкони ва тикувчилик цехида ёнғин келиб чиққан.
Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 18:55 да воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 19:14 да ўраб олиниб, 19:25 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.
LiveБарчаси