Тошкентдаги цех ва дўконда ёнғин содир бўлди

Local

image

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани “Навбаҳор” кўчасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун, 9 апрель куни соат 18:49 да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани “Навбаҳор” кўчаси “Чархи Комолон” МФЙ ҳудудидаги озиқ-овқат дўкони ва тикувчилик цехида ёнғин келиб чиққан. 

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 18:55 да воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 19:14 да ўраб олиниб, 19:25 да тўлиқ бартараф этилган. 

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.


Tags

Rate Count

96

Rating

3

Rate this article

Share with your friends