Тошкентдаги Тарас Шевченко кўчаси қайта очилади

Жамият

image

2024 йилнинг 27 ноябридан Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчасининг Саид Барака кўчаси кесишмасигача бўлган 200 метр қисми барча турдаги транспорт ҳаракати учун ёпилиши ҳақида маълум қилинганди. Ушбу кўча кесишмаси автомобиллар ҳаракатланиши учун очилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тарас Шевченко кўчасида 24/7 режимда фаолият юритувчи кўнгилочар (гастрономик)  кўчани ташкил этиш бўйича лойиҳанинг иккинчи босқичида режалаштирилган ишларнинг асосий қисми якунланганлиги муносабати билан эртага, 4 февраль куни соат 18:00 дан Тарас Шевченко кўчаси (94-умумтаълим мактаби)дан Саид Барака кўчаси кесишмасигача бўлган қисми барча турдаги автотранспорт ҳаракатланиши учун очилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида йўл таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилиши сабабли Беруний шоҳ кўчасининг қуйидаги йўналишларида транспортлар ҳаракати вақтинча чекланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тарас Шевченко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар