Тошкентдаги Шота Руставели ҳайкали нега олиб ташланаётгани айтилди
Жамият
−
27 Июнь 2022
20307Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида жойлашган Шота Руставели ҳайкали бузиб ташланганаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, “Шота Руставели” Монументал санъат ёдгорлиги ХХ асрга оид бўлиб, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган.
Ҳозирда ушбу кўча ободонлаштирилмоқда. Маданий мерос агентлигининг Илмий эксперт кенгаши томонидан лойиҳага рухсат берилган. Унга асосан ҳайкални асли сақланган ҳолда, салобатини йўқотмаслик мақсадида 50 смга баландроқ кўтариш учун вақтинчаликка олинмоқда.
Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Шота Руставели ҳайкали атрофидаги хиёбоннинг реконструкция қилинишини маълум қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь