Тошкентдаги шифохонага мурожаат этиш учун прописка талаб этиладими?
Жамият
−
22 Март 2020
4448Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори, профессор Баҳром Алматов Тошкент шаҳрида шифохоналар беморларни қабул қилишда прописка омили ҳақида гапирди.
"Ўзбекистон фуқароси манзилидан қатъи назар, агар зарурати бўлса, яқиндаги даволаш муассасаларига мурожаат этишлари мумкин. У ерда биринчи ёрдам кўрсатилади.
Агарда коронавирус инфекциясига гумон қилинадиган бўлса, барча даволаш муассасаларимизда касалликни ўз вақтида эрта аниқлаш, ҳамда ташҳис қўйиш бўйича мутахассисларимиз тайёргарликдан ўтган", дея жавоб берди Бош санитария врачи.
Маълумот ўрнида, бугун, 22 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 43 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси