Тошкентдаги савдо марказига бомба қўйиб кетилгани ростми?

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги савдо марказларидан бирига бомба қўйиб кетилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, шаҳардаги айрим савдо мажмуаларида Ички ишлар бош бошқармаси, Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида белгиланган режага мувофиқ навбатдаги ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, бу каби ўқув машғулотлари шаҳарда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш ҳамда одамлар гавжум жойларда хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида амалга оширилаётгани билдирилган.

“Ҳурматли фуқаролар! Хавфсизлик қоидаларига риоя этишингизни ва хавотирга берилмаслигингизни ҳамда вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Барча ҳаракатлар шаҳримизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда “Док-1 Макс” сиропи иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ кейинчалик бу ўқув-машғулотлари экани маълум бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент бомба савдо маркази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг