Тошкентдаги ресторанда ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
07 Сентябрь 2022
13308Бугун, 7 сентябрь куни соат 17:31 да Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Шаҳрисабз кўчасида жойлашган “Брассерие” ресторанида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:40 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 17:51 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида ресторан ошхонасининг тахминан 50 кв м майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан бинонинг 200 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмаган.
Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.