Тошкентдаги паркда тиқилинч юзага келди. Текинга нарса тарқатиш акциялари тўхтатилди

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги “Ашхобод” кўнгилочар боғида бугун, 1 июнь соат 12:00 ларда текинга ўйинчоқлар тарқатилиши ҳақидаги ахборот ортидан, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлардан иборат жуда кўп фуқароларнинг бир вақтнинг ўзида боғ атрофида тўпланиши оқибатида унга кириш/чиқиш ва айрим ички йўналишларида тиқилинч вазият ҳамда боққа олиб келувчи ва яқин автомобиль йўналишларида тирбандликлар юзага келди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

“Ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган бўлиб, тиқилинчларни ва йўллардаги тирбандликларни бартараф этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Юзага келган вазиятда жароҳатланганлар аниқланмаган, тоби қочганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган”, дейилади хабарда.

Шунингдек, пойтахтдаги жамоат жойларида байрам муносабати билан ташкил этиш режалаштирилган турли “Текинга нарса тарқатиш” каби акциялар тўхтатилган.

Ҳабиб Жўрабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент парк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг