Тошкентдаги олти йил аввал ёпилган йўлни қайта очиш ишлари бошланди
Жамият
−
01 Март 2021
10401Тошкентда Паркент кўчасидан Мустақиллик кўчасига ўтиш йўлини очиш ишлари бошланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.
Ҳозирда икки кўчани боғлаш учун яшил майдондан жой очилиб, текисланган.
Маълумот учун, Паркент кўчасидан Мустақиллик кўчасига ўтиш йўли аввал бўлган. 2015 йилнинг августида Оққўрғон кўчасидан Мустақиллик томон элтувчи Паркент ҳамда “Буюк ипак йўли” метро бекати йўллари темир панжаралар билан тўлиқ ёпилганди. Ўшанда собиқ Пушкин скверидан қайрилиб олиш ёпилган ва Паркент бозори томон ҳаракатланиш тақиқланган эди.
Аввалроқ, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Тошкентда йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича режалар ҳақида маълумот берганди. Унда ёпилиши кўплаб ноқулайликларга сабаб бўлган Мустақиллик ва Паркент кўчаларини боғловчи йўлни қайта очиш ҳам бор эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь