Тошкентдаги мудҳиш ЙТҲда 19 яшар қиз қурбон бўлди
Жамият
−
14 Август 2020
11717Жорий йилнинг 11 август куни Тошкент шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 19 яшар қиз қурбон бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Сешанба куни тахминан соат 21:30 да Қушбеги массивида 19 ёшли Тошкент вилоятилик Д.М. Cobalt русумли автомобилни бошқариш давомида бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва унинг уч нафар йўловчилари – 20 ёшли Н.Б., Д.Ш. ва А.К.лар тан жароҳатлари билан шифохонага етказилганлар. Тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, А.К. шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган.
LiveБарчаси