Тошкентдаги масжидларда ўғрилик қилиб юрган шахс 6 йилга қамалди
3-саҳифа
−
03 Апрель
6039Тошкент шаҳридаги масжидларда ўғрилик қилиб юрган шахс 6 йилга қамалди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди томонидан фуқаро И.О.га нисбатан суд иши кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, фуқаро И.О. Тошкентдаги “Абу-Сахий” савдо марказида жойлашган жоме масжиди таҳоратхонасидаги кийим қўйиш жойида турган курткалардан бирининг чўнтагидаги 60 минг сўм ва Samsung A24 русумли телефонни ўғирлаб, воқеа жойини тарк этган.
Бошқа куни эса Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжиди таҳоратхонасига кириб, Samsung A23 телефонини “қўлга киритган”.
Суд ҳукмига кўра, И.О.га 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь