Тошкентдаги мактабларнинг биридан чаён чиққанига изоҳ берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 260-мактабдаги синфхоналардан бирида чаён топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 6 октябрь куни 260-мактабда тахминан соат 10:20 ларда юқори синф ўқувчилари синфхонада эмас, коридорда жонсиз чаён топиб, видеотасвирга олган ва ижтимоий тармоққа жойлаштирган.

Ўрганишлар чоғида аниқланишича, мактабнинг 9-синф ўқувчиси Р.А. ўзи билан қоғоз қутида мактабга жонсиз чаён олиб келган ва мактабдошларига ҳазиллашиш мақсадида чаённи коридорда қолдирган. Бу хатти-ҳаракати учун ўқувчи Р.А. билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Шунингдек, бундай ҳол қайта такрорланмаслиги учун мактаб ўқувчилари билан ИИБ инспектор-психологи иштирокида профилактик суҳбат ўтказилган.

“Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2023 йил 7 октябрь куни Юнусобод тумани Санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари жалб этилиб, мактаб ошхонаси, спорт зали, коридорлар ҳамда синфхоналарида турли ҳашаротларга қарши дезинфекция ва  дезинсекция ишлари амалга оширилди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

чаён 260-мактаб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар