Тошкентдаги кўчалардан бири 3 кунга ёпилади
Жамият
−
17 Апрель 3412 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Жалойир кўчаси эртага, 18 апрель кунидан эътиборан уч кунга ёпилади. Бу ҳақда Сергели тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 18-19-20 апрель кунлаи кўчадра асфалтлаш ишлари олиб борилиши туфайли ушбу кунларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

Ҳокимлик ҳайдовчилардан тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 апрель кунидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасидаги Олимпия шаҳарчаси ҳудуди атрофи деярли беш ойга ёпилди. Бунга шаҳарча ҳудуди атрофида ерости туннели қурилишининг бошланиши сабаб қилиб кўрсатилди. Шунингдек, ушбу санадан эътиборан Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Туркқўрғон кўчасининг бир қисми ҳам ёпилди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь