Тошкентдаги клиникада навбат сабаб жанжал юз берди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда шифохонада аёллар ва эркак ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 4 май куни тахмиинан соат 20:30 ларда Юнусобод туманида жойлашган хусусий клиникалардан бирида 1992 йилда туғилган аёл Й.Л. ва синглиси 1996 йилда туғилган Й.Х. шифокор кўригига навбатсиз кириб кетган. Бундан норози бўлган навбатда турган 1993 йилда туғилган эркак М.С. эътироз билдирган. Натижада улар ўртасида ўзаро жанжал чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) аломати билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал безорилик

Баҳолаганлар

694

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг