Тошкентдаги хусусий боғчада тарбиячи калтаклаган боланинг оёғи синди
3-саҳифа
−
25 Январь
5432Ижтимоий тармоқларда боғчада бола калтакланиши оқибатида оёғи сингани ҳақида видео тарқалганди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Аниқланишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борган. Унга кўра, 2025 йилнинг 22 январь куни Сергели туманидаги “Солнишко” хусусий мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи ёрдамчиси Ю.М. тарбияланувчи С.А.ни "тинчлантириш мақсадида" уни юзларига уриб, қўлидан тортганича ётоқхонага судраб олиб кирган.
Тан жароҳати етказилиши оқибатида боланинг чап оёғи синган. Болага тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва 16-сонли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасига етказилган.
“Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини билдирамиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ боғча опанинг бефарқлиги сабаб тарбияланувчи қизнинг қўли синганди.