Тошкентдаги хонадондан қадимий китоблар топилди
Жамият
−
19 Январь
27541Тошкент шаҳрида янги сотиб олинган уйдан бир асрлик қадимий китоблар топилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи фуқаро томонидан сотиб олган янги уйда XIX аср охири XX аср бошларига тегишли қадимий китоблар мавжуд бўлган. Мазкур қўлёзмалар Маданий мерос агентлиги ва унинг шаҳар бошқармаси масъуллари томонидан ўрганилиб, бирламчи маълумотлар тақдим этилди.
“Фуқаронинг мурожаатига асосан янги уйдан топилган тарихий китоблар устида атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилди. Текширувлар натижасида тарихий ашёлар эски ўзбек ёзувидаги қўлёзма ва тошбосма китоблар эканлиги аниқланди. Уларнинг ичида шеърий тўпламлар, бадиий ва илмий-оммабоп китоблар ҳам борлиги маълум бўлди”, дейилади агентлик хабарида.
Шунингдек, агентлик мазкур китоблар устида батафсил ўрганиш ишлари якунига етгач, қўшимча маълумотлар ҳам тақдим этилишини айтиб ўтган.
Маълумот учун, топилган китоблар фуқаронинг шахсий мулки ҳисобланиб, топилмаларни давлатга топшириши ёки сотиб юбориши мумкин.
LiveБарчаси