Тошкентдаги хонадондан қадимий китоблар топилди
Local
−
19 January 2024 29564 1 minute
Тошкент шаҳрида янги сотиб олинган уйдан бир асрлик қадимий китоблар топилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи фуқаро томонидан сотиб олган янги уйда XIX аср охири XX аср бошларига тегишли қадимий китоблар мавжуд бўлган. Мазкур қўлёзмалар Маданий мерос агентлиги ва унинг шаҳар бошқармаси масъуллари томонидан ўрганилиб, бирламчи маълумотлар тақдим этилди.
“Фуқаронинг мурожаатига асосан янги уйдан топилган тарихий китоблар устида атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилди. Текширувлар натижасида тарихий ашёлар эски ўзбек ёзувидаги қўлёзма ва тошбосма китоблар эканлиги аниқланди. Уларнинг ичида шеърий тўпламлар, бадиий ва илмий-оммабоп китоблар ҳам борлиги маълум бўлди”, дейилади агентлик хабарида.
Шунингдек, агентлик мазкур китоблар устида батафсил ўрганиш ишлари якунига етгач, қўшимча маълумотлар ҳам тақдим этилишини айтиб ўтган.
Маълумот учун, топилган китоблар фуқаронинг шахсий мулки ҳисобланиб, топилмаларни давлатга топшириши ёки сотиб юбориши мумкин.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September