Тошкентдаги хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 8 май куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 14:40 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Саракул кўчасида жойлашган шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

 

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 14:50 да етиб бориб, ёнғин соат 14:57 да қуршаб олиниб, соат 15:04 да ўчирилган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлардан биридаги хонадон ёниб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг