Тошкентдаги кафеда ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
27 Декабрь 2024 4310 1 дақиқа
Бугун, 27 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги кафеда ёнғин чиқди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 00:08 да Чилонзор тумани Чўпонота кўчасида жойлашган кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 00:13 да етиб бориб, соат 00:23 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 00:40 да ўчирилган.
“Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирган зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятидаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиққанди. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 120 м квадрат майдонида шифт том қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь