Тошкентдаги қурилиши тугалланмаган бинода ёнғин чиқди
Жамият
−
05 Август 2022
5016Бугун, 5 август куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги қурилиши тугалланмаган бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 18:23 да Чилонзор тумани Сеул кўчасида жойлашган 12 қаватга мўлжалланган қурилиши тугалланмаган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шу сабабли соат 18:28 да 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон воқеа жойига етиб борган. Аланга соат 18:44 да ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида 2-қаватнинг 140 кв метр майдонидаги қурилиш маҳсулотлари ёниб, зарарланган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
“Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Шунингдек, ҳодиса жойига ФВБ раҳбарияти, ИИБ ва ССБ ходимлари етиб борган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь