Тошкентдаги қурилиши битмаган бинода ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Пойтахт Тошкентда жойлашган қурилиши битмаган кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Келтирилишича, бугун, 17 июнь куни соат 02:25 да Шайхонтоҳур тумани “Шайхонтоҳур” МФЙ Лабзак кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинода ёнғин юзага келган. Уни ўчириш учун 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган.

Ёнғин соат 02:47 да қуршаб олиниб, соат 03:25 да батамом ўчирилган. Ёнғиндан бинонинг 250 м кв майдони сақлаб қолинган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиннинг тахминий сабаби электр симларида қисқа туташув бўлган. Шунингдек, ёнғиндан жабрланганлар қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 июнь куни Андижонда бир-бирига туташ учта уй ёниб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг