Тошкентдаги икки кўча икки кунга ёпилди

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги икки кўча икки кунга қисман ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди. 

Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган.

Шу ишлар доирасида, пойтахтнинг Бинкат кўчаси тўлиқ, Рихсилий кўчаси 2024 йил 12 январь соат 10:00 дан 14 январь 21:00 гача қисман ёпилди.

Ҳаракат Рихсилий кўчасида йўлнинг бир томонидан ҳар икки йўналишда амалга оширилади.

“Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент кўча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг