Тошкентдаги фастфуд тармоғи электрдан ноқонуний фойдаланиб келгани фош этилди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида 7 та Hotdogger номли кўчма савдо шохобчалари электр тармоқларига ноқонуний улангани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Қайд этилишича, “L.S.G.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар пойтахтнинг Миробод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туманларининг аҳоли гавжум ҳудудларида 7 та Hotdogger номли кўчма савдо шохобчаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида улаб, жами 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти Нишон туманида 568,5 тонна газ конденсати ёқилғиси ўғирлангани аниқланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

электр Тошкент фастфуд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг