Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик газ конденсати ўғирланди
3-саҳифа
−
29 Январь
4505Қашқадарё вилояти Нишон туманида 568,5 тонна газ конденсати ёқилғиси ўғирлангани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, 25 январь куни ўтказилган тезкор тадбирда беш нафар фуқаро ўзаро жиноий гуруҳ ташкил этиб, Нишон тумани “Ширинобод” маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтувчи "Epsilon Development cоmpany" МЧЖ шаклидаги хорижий корхонага тегишли газ конденсати қувурини тешиб, жўмрак ўрнатиши орқали 17,4 млн сўмлик 8,9 тонна конденсат ёқилғисини ўғирлаган вақтда ушланган.
Олиб борилган текширувлар натижасида мазкур жиноий гуруҳ томонидан жами 1,1 млрд сўмлик 568,5 тонна газ конденсати ёқилғиси талон-торож қилингани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши ихтисослаштирилган прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 5 нафар шахс процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
LiveБарчаси