Тошкентдаги “дом”да ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Бугун, 3 февраль куни соат 15:08 да Яшнобод туманидаги кўп қаватли улардан бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Бўткина кўчасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлгани ҳақидаги хабарга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:21 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:30 да қуршаб олинган ва соат 15:34 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида тахминан 10-15 квадрат метр хонадон уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Жаннатобод”даги бозорда йирик ёнғин юз берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Яшнобод Фавқулодда вазият

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг